Ассалому алайкум! Ўғлимнинг исмини катта бувижони Азизбек деб қўямиз деганлар. “Бу исмни ўзини қўйиб бўлмайди “Абдулазиз” қўйса бўлади”, дейишса “йўқ” деб ўзларини фикрларида қолдилар. Ўғлимни исмини дадаси “Абдуллоҳ” деб қўйдилар. Бувижонга эса исми Азизбек бўлди исми деб айтишга мажбур бўлдик, чунки соғликлари кўтармас эди. Шу ишимиз тўғри бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Фарзандга исм қўйиш отасининг ҳаққи. Одабда эса катталар кўнглига қараб турилади. Асл исмини тайин қилиб, бувижоннинг кўнгилларига қараган ҳолда уни вақтинчалик айтмай турсанглар бўлади. Валлоҳу аълам!