Ассалому алайкум! устоз яхшимисиз саломатмисиз.мани ёшим 42да ин шаа Аллоҳ 25 февралда умра сафарига бормоқчи эдим бу ой ҳайзим 27январда бошланди феврал ойидан кетишимга туғри келиб қоляпди дори ичиб келтирмаслик мумкинми қандай дори ёки кегандан кейин 3кундан сунг дори ёки укол билан туҳтатса буладими жавоб учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Хайз тўхтатадиган дорини шу хайзингизни охирги кунларида бўлса ҳам орал контрацептивлардан бирини схема билан ичиб бошлаш билан кечиктириш мумкин , уларга Норколут , Примолют , Регулон , Ярина кабилар киради ,аммо сиз назоратида даволаниб юрадиган гинекологингизга чиқиб улар орасидан сиздаги касалликларга қарши кўрсатмаси йўғини танлатишингиз керак , чунки буларнинг ҳар бирини маълум касалликларга қарши кўрсатмаси бор . Валлоҳу аълам!