Ассалому алайкум! 5 ойлик ҳомиладорман. Кондидозда( қиндан ёмон ҳид келса), миконазол свеча ишлатсам бо‘ладими. Қичишиб ачишмайди, ёки интим гел билан ювиш ҳид келишини ё‘қотадими? Жавоб учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорлик даврда гинеколог назоратида текширилади ва даволанилади. Нормада қиндан доим суюқлик ажралиб ўзига хос ҳидга эга бўлади. Агар бадбўй ҳид бўлса, врач кўригига чиқиш шарт. Аёл танасидаги ҳар қандай яллиғланиш ҳомилага ҳам таъсир қилиш эҳтимоли бўлади. Валлоҳу аълам!