Дуо қилиш

11:07 / 11.02.2020 | Madina | 573
Ассалому алайкум! Ассалом алейкум аёлларда дуо қилиш тартиби қанақа бўлишини сўрамоқчи эдим. Аёллар дуо қилганда қўлларини юқорига кўтариб дуо қилса бўладими? Баъзи домлалар гапига қараганда аёл киши дуога қўл кўтарганда қўлини қўлтиқ қисми кўринмаслиги лозим деб эшитдим. Шу гап ростми? Лекин Араб давлатларда кўпинча шундай дуо қилинар экан. Ҳар ким ҳар хил фикр билдиряпти.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аёллар намоз ўқиганда сатрлироқ ҳолатда бўлганлари каби дуо қилганда ҳам шундай ҳолатда бўладилар, қисиниб қимтиниброқ турадилар.  Валлоҳу аълам!