Ассалому алайкум! Қиз болага совчи келганда йигит билан учрашади, ўзининг кўнглидагидек йигитни кутади. Охири хеч биридан кўнгли тўлмаса, қайсидир бирига турмушга чиқишга мажбур бўлади. Шунда “эҳ манави йигитга тегсам бўлар экан”, деб афсусланади. Афсусланиш қай даражада тўғри? Инсон шундай пайтда тақдирини ўзи яратадими ёки унинг пешонасига битилгани бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шунақа саволлар келиб чиқмаслиги учун шариатимизда истихора қилишга буюрилган. Валлоҳу аълам!