– Ва алайкум ассалом! Хамр борасида тақиқланган нарсаларни қилманг. Яъни бирга ўтириш, уни ичувчига келтириб бериш каби ишларни. Модом эрингиз ундай қилмаса, бу турмушингизга зарар кўрсатмайди. Одатда келинлар қайнотани йўлга сола олмасликларидан уни ислоҳ қилишни бошқаларга қўйиб беринг. Сиз эса, Аллоҳдан ҳидоятини сўранг. Эрингиздан шу ҳамр туфайли ноқулай шароитга тушиб қолмаслигингиз имкониятини яратиб беришини талаб қилинг. Валлоҳу аълам!