Ҳомиладорлар

09:05 / 19.02.2020 | Shohista | 463
Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёллар нафл ва фарз рўзаларини тутишлари мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида фарз рўзасини ҳомиладор аёллар тутишлари шарт. Лекин ҳомилалари ёки ўзларига зарар бўладиган бўлса, тутмасликларига рухсат берилади. Ҳомиладор аёл рўза тутиши жоиз эмас деган гап йўқ. Зарари бўлмаса, нафл рўза тутиш ҳам жоиздир.  Валлоҳу аълам!