Ассалому алайкум! Ёшим 43 да. Турмушимизга 20 йил бӯлди, 4та фарзандимиз бор. Аллоҳнинг фазли билан Қуръон ёдлашни бошлаганимга 1 йилдан ошди. Ёшим катталиги сабабми қийналиб ёдлаяпман. Хўжайним эса буни тушунмайдилар. Уйда бўлган пайтлари фақат телевизор кўриб ёнимга ўтир дейдилар. Телевизордан номаҳрамларга кўзим тушади деб асабийлашавераман. Қуръон ёдлашим орқага сурилаверади, бу ишдан норози бўлавераман. Бу билан гуноҳкор бўлиб қолмаяпманми? Бундан табиийки жанжал келиб чиқмоқда. Қуръонсиз яшолман. Бундай ҳолатда нима қилай? Маслаҳат беринг, илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Қуръонга ажратган вақтингизни эрингиз уйда бўладиган пайтга тўғриламанг. У ташқарида бўладиган вақтларда ўқиб олиб, уйда бўлганида ёнида ва итоатида бўлинг. Аллоҳдан дуо қилиб унинг ҳам Қуръонга нисбатан муҳаббатли бўлишини сўранг. Валлоҳу аълам!