Ассалому алайкум устоз. Аввалги саволларимга жуда ҳам тушунарли қилиб жавоб берганингиз учун алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Сизга яна бир муҳим масалада савол йўлламоқчиман. Ҳозирги кунда телеграм ижтимоий тармоғида тадбиркорлик ёки бирор бир дардга чалинган инсонларга ёрдам бериш гуруҳлари мавжуд. Тадбиркорлик гуруҳларида эса ҳар хил конкурслар бўлиб ўтади. Уларни гуруҳига қанча кўп телеграм фойдаланувчиларини қўшиб берсак, улар бизга совға ёки товарларини арзонлаштирилган нархда сотишади ва қолаверса беморлар учун очилган гуруҳга келсак уларга танишларимиз ҳам ёрдам берсин деган мақсадда уларни шу гуруҳларга қўшамиз. Ана шу 2 ла ҳолатда ҳам биз ўзимизга таниш бўлган телеграм фойдаланувчиларини гуруҳларга қўшаётганимизда уларнинг розилигини олишимиз керакми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!!!
– Ва алайкум ассалом! Бирор бир фойдаланувчини маълум бир гуруҳга қўшишдан аввал унинг розилигини олиш керак. Валлоҳу аълам!