Ассалому алайкум! Менинг ёшим 22 да, 2 фарзандим бор. Болаларимнинг ёши орасидаги фарқ кичкиналиги сабабли фарзандларим ҳам, ўзим ҳам камқувват бўлиб қолдик. Энди ҳомиладан сақланиш мақсадида спираль қўйдирдим. Бунинг натижасида ҳайз кунларим 14- 15 кунни ташкил қилаяпти. Ҳайз тугагандан кейин ҳам бачадонимдан озгина қон келиб туради. Кўп эмас, жудаям оз. Бу ҳолатда ўқиётган намозларим қабул бўлмай қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг энг кўпи ўн кун. Ўн кундан ортгани истиҳоза ҳисобланади ва сиз ибодатларингизни тўлиқ қилишингиз керак бўлади. Ин шаа Аллоҳ бу пайтдаги ибодатларингиз қабул. Валлоҳу аълам