Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Устоз! Сиздан бир мавзу хусусида сўрамоқчи эдим. Яқинда виртуал дугоналарим пишириқларга, егуликларга ҳайвон шаклини бериш, жонли нарсаларнинг расмини чизиш ёки ҳайвонлар расми бўлган кийимларни кийиш динда мумкин эмаслиги ҳақида тортишиб қолишди. Айтишларича: “Аллоҳ буларга жон киргиз”дермиш. Лекин болалар боғчасида расмни чизишдан қандай ажратиб қўйиш мумкин ёки болалар кийимини харид қилишда ҳайвонлар расми йўғини топиш ҳозирги кунда жуда мушкул. Шу хусусда сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим. Ноўрин савол берган бўлсам узр. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Пишириқлар болалар учун бўлса, жоиз. Расм чизганда, тўлиқ чизмаса, бўлди. Кийимларни имкон қадар расмсизини олиш керак. Мультфильм қаҳрамонлари одатда ҳақиқий ҳайвонлардан фарқли бўлади. Валлоҳу аълам