Тишга брикет қўйдириш
04:49 / 30.03.2017 |
Савол |
2544
Ассалому алайкум! Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчи аёлларни — Аллоҳ яратганини ўзгартирувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин», — деди. Ассалому алайкум! Юқоридаги ҳадисни ўқиб, менда битта савол пайдо бўлди: бир неча йил олдин тишларим ораси очиқ ва икки жағим бир-бирига тегиб турарди. Қоидасида тишлар зич ва олди тепа жағ сал олдин туриши кераклигини билиб, тишимга брикет қўйдириб, тўғрилатгандим. Юқоридаги ҳадисни ўқиганимдан кейин ўйланиб қолдим: тўғри иш қилдимми? Тишга брикет қўйдириб тўғрилатиш мумкинми шариатда? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тишнинг орасини очиш бошқа нарса. Брикет бошқа нарса. Брикет қўйдириш жоиз. Валлоҳу аълам