Ғусл ҳақида

04:51 / 30.03.2017 | Савол | 1920
Ассалому алайкум! Китобларда ўқишимча, “бирор киши эрталаб уйғонганида намлик сезса, ғусл қилиши вожиб экан. Бу намлик манийми ёки мазийми фарқи йўқ” дейилибди. Аммо аёлларда одатий ҳолда выделения келиб туради. Бу маний ҳам, вадий ҳам, мазий ҳам эмас! Қиз бола эрталаб уйғонганида шунақа одатий выделения келган бўлсаям ғусл қилиш вожиб бўладими? (Бундай савол учун узр сурайман)!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ғусл қилиши вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!.