Дин ва намоз ҳақида

01:40 / 21.02.2020 | Sohib | 552
Ассалому алайкум! Намозни ўз вақтида ўқиш фарзлигини ҳаммамиз биламиз. Ўз вақтида дейилганда масжидда азон айтилган заҳоти ўқиш назарда тутиладими ёки турли сабабларга кўра ярим ёки бир соат ўтказиб ўқиса ҳам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пешин намозини азон айтилгандаёқ ўқиш керак бўлса, унда унинг вақтини асргача деб айтилишдан нима фойда? Мантиқан ўйлаганда ҳам ҳамма баробарига ўша вақтнинг ўзида ўқий олмайди. Бизнинг динимизда кишига тоқатидан ташқари нарса юклатилмайди. Ўз вақти деганда ўша чегараб кўрсатилган вақти назарда тутилган. Валлоҳу аълам!