Инстаграмдаги ўйинларини ўйнаш жоизми?

01:34 / 21.02.2020 | umida1612 | 587
Ассалому алайкум! Инстаграм тармоғида ҳозир жуда авж олган бир ўйин бор. Ғолиб бўлганларга бир нечта совғалар қўйишади. Бундан мақсад кузатувчиларини кўпайтириш. Шартлари эса:
1-мана бу профилларга обуна бўласиз;
2-расм тагида дўстларизни белгилайсиз.
Неча мингта иштирокчи танлов шартларини бажаришади. Ғолибларни эса бир кунни тайин қилиб қанақадир программа орқали аниқлашади. У программа шунча одамни ичидан ўзи танлайди. Шу генераторда номи чиққанла ютган ҳисобланади, қолганлар қолаверади. Шу ҳароммасми? Биз ҳам қатнашсак бўладими шунақа ўйинларга?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Валлоҳу аълам!