Қалбига озор бериш

01:19 / 21.02.2020 | Rustam | 539
Ассалому алайкум! Ҳозир кунда айрим ёшларимиз тарбиясизми, автобусга чиқсам чамаси 15-16 ёш йигитчалар жой бермай ўриндиқда ўтириб телефон билан овора. Шунда мен жой бўшатишини талаб қилиб тургизвордим. Озор берган бўлмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда бундай ерларда ким аввал ўтирса, у ерга ўша ҳақли бўлади. Бошқалар учун жой бўшатиши унинг ихтиёри ҳам одоби. Уни койиб тургазиб юбориш ўрнига, жой беришини юмшоқлик билан сўраш керак. Шунда одоб талаб қилишдан аввал одоб берган бўламиз.  Валлоҳу аълам!