Ассалому алайкум! Узун сочни калта қилиб, яъни белдан сал тепароқда қилиб кесмоқчи эдим. Сочни умуман калта қилиб кесиш жоизми? Гуноҳ эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Эрининг рухсати билан эркакларникига ўхшаб қолмайдиган қилиб кесса бўлади. Эр рухсат бермаса кесмайди. Бу масалада уламоларимиз соч кесилганда қулоқ юмшоғидан юқори бўлмаслиги кераклигини айтишган. Валлоҳу аълам!