Ассалому алайкум! Дугонамни уйидагилар банкка пул қўйишган. Ҳар ой фоизини олиб ишлатишади. Бу судхўрлик гуноҳ эканини айтганман. Дугонамни уйидагилар унинг тушунтиришларига қулоқ солишмаяпти. Шу сабаб дугонам ўзи ишлаб пул топиб ўша ҳар ой олган фоизларини садақа қилса бўладими? Дугонамни боши қотган, нима маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Уни тўлашга ҳожат йўқ. Бу кимдир нопок нарса еса, бошқаси уни поклолмагандек бўлади. Валлоҳу аълам!