иwни қайта кориw

19:45 / 29-iyun | Dildora | 164

Ассалому алайкум! Банк ҳодими номимга кредит олган вақтида толанмагани эвазига мибга чиққан.жиноят иwи очилиб суд қарори БН мен жабирланувчи деб топилганман банк ҳодимидан ундирилсин деб қарор чиққан. фуқоролик судига мибга чиқарган буйруғини бекор қилиw тоғрисида ариза берсам бекор қиладими

Ҳуқуқшунос:

– Ва алайкум ассалом! Агар жиноят суди банк ходимасига нисбатан суд ҳукмини чиқарган бўлса, ўша ҳукмда Мажбурий ижро бюроси томонидан чиқарилган ижро қарорини бекор қилиш масаласи ҳам назарда тутилган бўлиши лозим эди. Агар суд ҳукмида бундай ҳолат қайд этилмаган бўлса, сиз ижро қарори чиқарган Мажбурий ижро органига ёки унинг юқори турувчи органига ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳукмини илова қилишингиз ва Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 37–38-моддаларига асосан ижро ишини тугатишни сўрашингиз мумкин.

Шунингдек, сизда давлат ижрочиси қарорини бекор қилиш талабини қўйиб, ижро органи жойлашган жойдаги фуқаролик судига ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.