Дин ҳақида

10:33 / 05-iyun | Muattar Safina | 91
Ассалому алайкум!
Мен бир гап эшитдим бир яқин дугонам сўрабберишмни илтимос қилди. Аёл эри бўла туриб бошқа эркак билан жинсий яқинлик қилса эри буни билмаса у эрига ҳаром бўладими шунда эри бн бирга болиши ҳам ҳаром ҳисобланадими? Бу саволни чат гпт дан сораганида у интеллект ёқ ҳаром болмайди эр билмаган тақдирда дойимгидек яшайверишади дебди бу ҳақиқатга қанчалик яқин динимиз бу асосида нима дейди?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳига таъсири йўқ. Аммо зинонинг гуноҳи ниҳоятда оғир. Валлоҳу аълам!