Турмуш масаласи

21:32 / 20.02.2020 | Shoista Umarova | 695
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим бир аёл билан смс ёзишади. Унинг айтишича, у аёл қийналган, эри йўқ, болалари билан узоқдамиш. Турмуш ўртоғим “тўғри маънода смс ёзамиз” дейди. Уларни шу ишлари шариатга тўғри келадими? Эрим у аёлга меҳри тушиб бораётганини сезяпман. Қандай йўл тутишим керак? Илтимос, маслаҳат беринг!
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бир-бирларига номаҳрам бўлган эркак ва аёлнинг ёлғиз қолишлари, жумладан сиз айтган услубда хатлашишлари жоиз эмас. Сиз эрингизни пойламанг, тергаманг. Уни ўзингизга жалб қилишга ҳаракат қилинг. Фақат бунда зўрлик бўлмасин. 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлур», дедилар».

 Валлоҳу аълам!