Қизимни қандай тарбия қилай?

02:34 / 28.02.2020 | Ирода | 1030
Ассалому алайкум! Қизим 6 ёшда. У синглисини хафа килса, ундай қилма, бундай қилиш яхши эмас, муслима кизларга ярашмайди, бошқаларни урма, сўрамай бировнинг нарсасига тегма деб исломий тарбия бераман. Аммо вақт ўтиб қизим боғчасидан «мени у урди, бу урди», деб келди, «ўзингни ҳимоя қилмадингми?», десам, «йўқ урмадим, ёмон бўлгим келмади», деди. Айтинг қандай тўғри йўл тутиш керакки, келажакда ҳаммадан дакки эшитиб, ўзини ҳафа қилдирадиган қиз бўлмасин. Жавобингиз учун раҳмат.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Албатта синглингни хафа қилма деб ўргатишингиз, бировнинг ҳаққидан қўрқиш кераклигини уқдиришингиз яхши. Бироқ бегоналар хафа қилаверса боланинг онгида негатив тажриба йиғилиб қолиб, келажакда унинг ҳаёти мобайнида турли фобиялар, қўрқинчлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Энг яхшиси қизингизни илмини ошириш билан бирга спорт туридан биронтасига берганингиз маъқул. Шунда қизингизда ўзига бўлган ишонч ҳисси кучаяди. Уни хафа қилганларга нима деб жавоб бериш керак эканлигини билади. Лекин ундан ҳам афзал томони қизингиз ўзини биров уни хафа қилиш даражасигача боришидан ўз ички энергияси орқали эҳтиёт қила олади.  Валлоҳу аълам!