Эрнинг бир рухсати етралими?

23:12 / 21.02.2020 | Muhriddin | 507
Ассалому алайкум! Оилада катта фарзандман. Онам отамдан рухсат сўрасалар “рухсат боравер хоҳлаган жойинга рухсат. Мендан арзимас нарса учун сўраб ўтирма вақтимни олиб” дейдилар. Бу ҳолатда рухсат сўрамай чиқаверса бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Модомики умумий рухсат теккан бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!