– Ва алайкум ассалом!
Тармоқли маркетингда ишлаш шаръан жоиз эмас. Маҳсулотнинг ҳалоллиги ишлашга кифоя қилмай, ишлаш тизимига ҳам қаралади. Уларнинг иш юритиш тизими ноҳақлик устига қурилган. Уларда одамларни молини ботил йўл билан ейишлик бор. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади:
وَلاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُواْ بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُواْ فَرِيقًا مِّنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ
188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг. Қуйидаги линкда берилган маълумотни ўқисангиз, ўзингиз "жоиз эмас"лигини билиб турган тармоқли маркетингдаги 10та ёлғон ҳақида маълумот оласиз. http://info.islom.uz/iqtisod/item/23-tarmoqli-marketingdagi-10-khil-jolgon.html Бизнинг вазифамиз шариатнинг ҳукмини баён қилиш. Валлоҳу аълам!(Зикр аҳлидан сўранг)