Ассалому алайкум! Аллоҳга беадад шукроналар қиламан-ки, Яратган Ўзини танитиб мени ҳидояти билан мукофотлади. Қай ишим учун бу улкан ва улуғ бахтга мушарраф қилди билмадим. Олдин шим кийиб, сочимни кесиб, ёйиб, ибодатдан узоқда маъсиятлар ичра яшадим. Бир неча бор турмуш ўртоғимнинг розилиги ва ўз хоҳишим билан ҳомиламни олдирдим. Бу жирканч хатоларимиз учун ҳозир иккимиз ҳам надоматдамиз. Икки йилдирки ибодат ва тавба йўлига кирдим. Ҳозирда Аллоҳ буюрганини қилишга ва қайтариқларидан қайтишга жон-жаҳдим билан ҳаракатдаман. Қуръон ўқиб ўрганяпман. Лекин яна нима қилсам Аллоҳ мени гуноҳларимни авф этар, мени Ўзига суюкли қилар экан деган савол мени тинч қўймайди. Маслахат беринг, устоз зора қалбим ором топса. Аллоҳнинг розилигини олишимга йўл кўрсатинг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга чин тавба қилиш ва истиғфорни кўпайтириш керак. Шунингдек солиҳ амалларни ҳам. Надомат ўз ўрнида марғубдир, аммо у умидсизликка туширадиган даражада бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!