Қазо намоз тўғрисида

09:51 / 22.02.2020 | Наслия | 609
Ассалому алайкум! Ёшим 60 да. 5 вақт намозимни ўз вақтида бажаряпман. Лекин ёшлигимдан намозларни тўлиқ ўқимаганман. Бунинг учун Аллоҳга истиғфорлар айтиб, қазо намозларимни фарзини ўқиб юрибман. Яқинда бир сайтда “олдинги қазо бўлган намозни фарзини ўқиб, 3-4 ракъатига зам сура қўшилади”, деб ўқиб қолдим. Шунча ўқиб келган олдинги қазо намозларимда хатолик ўтдими ? Уларни бошқатдан ўқишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қазо намозларингиз аниқ бўлса, мисол учун бунча пешин, бунча шом, дегандек, уни худди адо каби, яъни вақтида ўқиладиган фарз каби қазо қилиб ўқийсиз. Агар қарз намозлари аниқ бўлмаса, нафл каби ҳар ракъатига зам сура қўшасиз.  Валлоҳу аълам!