Аёлларга хос масала бўйича савол

23:27 / 21.02.2020 | Muxamedova Iroda | 745
Ассалому алайкум! Агар бир аёлда жинсий яқинликдан сўнг гоҳ-гоҳида 1-2 кун оз-оздан ажралма (виделения) қизил бўлиб келса, намоз ўқиш учун 5 маҳал ғусл қилишлари керакми ёки ҳар келганидами? Эрозия бор экан. Шифокорга бориб даволангунгача нима қилишлари керак бўлади? Ундан ташқари сперал ҳам бор. Шу туфайли ҳайз кунлари 10 кундан ошиб кетса намозининг ҳукми қандай бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Эрозия сабабли келган ажралма учун ғусл қилинмайди. Таҳорат қилиб намозини ўқийверади. Ҳайзнинг кўпи ўн кун, ўн кундан ошгани истиҳоза бўлади. Ўн кунгача келган нарсани ҳайз деб ҳисоблайверади. Бу ҳақида жуда кўп ёзганмиз. Топиб ўқинглар.  Валлоҳу аълам!