Ассалому алайкум! Менинг ўғлим 4 ёшда. И жуда гиперактив, бироз қайсар ва йиғлоқироқ бўлган. Бу ёшга хос табиий ҳолми ёки жиддий чора талаб қиладиган ҳолми? Бу ҳолат муаммо деб қаралса, бунга қандай ечим бор?
– Ва алайкум ассалом! Боланинг ҳар қандай ҳолати сизнинг ҳомиладорлик даврини қандай ўтказганингизга боғлиқдир. Фарзандингиз учун кун тартибини тўғри ташкил қилинг. Эрта ухлатинг, овқатланиш менюсига эътибор беринг. Бағрингизга босиб, эркалатиб, яхши кўришингизни айтиб туринг.
Вақтини унумли ўтказиши учун Lego ўйинчоқлари, рангли расмли китоблар ва қаламлар олиб беринг. Биргаликда расмлар чизинг, легодан уйлар ясанг. Ҳамда “Пайғамбарлар тарихи” каби мультфильмларни кўриб, олган таассуротларини гапиришга ўргатинг. Дуолар ёдлатинг. Намозларингизда чиройли дуолар қилишни одат қилинг.
Валлоҳу аълам!