Сабрим етмаяпти ёки эблолмаяпман

09:58 / 29-oktabr | Zuhra Muhamedova | 43

Ассалому алайкум! 3та фарзандим бор каттам 7ёш бу йили мактабга чиқди Алҳамдулиллаҳ. Дарсларда бироз дангаса ва жуда секин ёзади аммо зеҳни яхши. Аввалига яхши гап билан дарсларига ёрдамлашдим кегин мақтовни ко‘пайтирдим танқиддан четландим аммо бу усуллар вақтинча фойда беряпти 1ҳафта 10кундан кегин яна эринчоқлик қилиб дарс қилгиси келмай қоляпти. Аслида тарбияда бироз қаттиққо‘лман о‘г‘илимга дарсларни қилишга эринганига охири о‘зига ташлаб қо‘йдим ва ЭНДИ ДАРСИНГНИ ҚИЛ ДЭБ ТЭПАНГДА О‘ТИРМИМАН ФАҚАТГИНА ДАРСИНГНИ ҚИЛ ДИМАН ТУСҲУНМАГАН ЖОЙИНГНИ ТУСҲУНТИРАМАН НЭСҲСҲИ БАҲО ОЛСАНГ ҲАМ О‘ЗИНГ ЖАВОБГАРСАН деди. Бу ишимдан кеги о‘зи озроқ ҳаракатга тушди ва вақт белгиладим 3соатда дарсларингни қилиб бо‘л деб. То‘ғри орада чалг‘иди о‘йниди лекин шу вақтдан кегин бошқа юмушла билан банд қиламан то‘г‘ри қилдимми нима дисз ёки бундан бошқа усулни тавсия қиласзми

Педагог:

– Ва алайкум ассалом!

Сиз она сифатида фарзандингизга муомала қилишдан ташқари, ўқитувчи сифатида муомала қилишни ҳам ўрганинг. Устоз ўша 7 ёшли болаларнинг 30 тасига сабр билан дарс ўргатади. Бола бирданига зўр билимли бўлиб қолмайди. Унинг ҳам дарс қилиш, уни ўзлаштириб, ёдлаб олиш малакасини шакллантириши учун вақт талаб этилади.

Ўзингиз ҳам 1-синфда бўлганингизда шундай секин-асталик билан ҳаракат қилганингизни эслаб қўйинг. Болага бақириш ёки асабий ҳолатда таълим бериш мумкин эмас. Мактабдан келгандан сўнг, дам олиши шарт. Агар дарсларни бирданига 3 соат ичида бажарса, бола безор бўлиб қолади.

Биргаликда уй ишларини ҳам қилинг, ука-укалари билан ўйнашига шароит яратинг. Кундалик иш режангизни ўғлингизнинг ўқиши ва тарбиясига мослаб тўғрилай олинг.

 Валлоҳу аълам!