Ассалому алайкум! Қабрдаги ва охиратдаги савол-жавоб қайси тилда бўлади? Агар бу тилни билмасак нима бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муҳими қайси тилда бўлиши эмас, балки унга тайёргарлик кўрилганлигида. Сиз у ёғини ғам қилманг. Сиз нима деб жавоб бериш ғамини қилинг. Аллоҳ таолога таржимон шарт эмас. Валлоҳу аълам! ("Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати.)