Ҳомилани олдириш

22:24 / 29.03.2017 | Савол | 1463
Ассалому алайкум! “Уламолар ҳомилани 40 кунгача олдирса бўлади” деган фатволари қанчалик даражада асосли?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Уламолар айтганининг ўзи етарли. Улар «жон кирмаган нарсани ҳомила эмас, танадаги бир жонсиз аъзо» деб ҳисоблайдилар ва «тушириб юбориш жоиз» дейдилар. Ўша нарсага жон кирганидан кейин у «тирик нарсага айланади ва уни тушуриб юбориш жоиз бўлмайди», дейдилар. Валлоҳу аълам!.