Намоз

01:30 / 25.02.2020 | Soliha | 573
Ассалому алайкум! 2 ёшдан ўтган эгизак ўғилларим бор. Жудаям шўх. Намоз ўқиётган пайтим жуда ҳалал беришади. Саждага борсам устимга чиқиб, саждадан турсам жойнамозни устига чиқиб олишади. Баъзан чалғиб ҳам қоламан. Уйда биздан бошқа одам бўлмайди. Бошқа хонада ўқиб чиқай десам йиғлаб қолишади. Намоздан кейин кўнглим ғаш бўлади. Шу ҳолатда ўқиган намозим дуруст бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимоқчи бўлсангиз, уларни ўзлари яхши кўрган нарса билан машғул қилиб қўйинг. Намозни енгилроқ ўқинг. Оналарга фарзандлари туфайли изн бор бунга. Намоз ўқиётганингизда имкон қадар чалғиманг. Намозни бузувчи бошқа нарсалар бўлмаса, намозингиз дуруст иншааллоҳ.  Валлоҳу аълам!