Фарзанд тиши

11:41 / 25.02.2020 | элёрбек | 450
Ассалому алайкум! Ёши катта бувиларимиз болани тиши чиқаётганда “қарама болани тиши қийин чиқади”, дейишади. Ота-онани кўзи болага тегадими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Улар тажрибага асосланиб айтади. Диний манбаларда бундай қайтариқ йўқ. Аммо кўз тегиши бор гап, гарчи ўз фарзандига бўлса ҳам. Шу сабаб бирор нарсадан қувонганида мусулмон киши “машааллоҳ”, дейиши керак. Бу сўз кўз тегишдан асрайди.  Валлоҳу аълам!