Талоқ

15:42 / 24.02.2020 | Xadicha | 903
Ассалому алайкум! Эрим менга 2 марта талоқ айтган лекин яна яшаб кетганмиз. Учинчи марта менга яқинлашмаслик учун қасам ичган 1. Қасам ичгандан сўнг 4 ой ичида жинсий яқинлик қилмасдан қучоқлаган ёки яхши муомала қилган бўлса ҳам талоқ тушадими? 2. Мен ва фарзандларим яшаётган уй қайнотамга тегишли. Агар қайнотам рози бўлса шу уйда яшашим мумкинми? Эрим ҳам шу уйда яшайди (камроқ. кўпроқ иккинчи хотини билан яшайди). Бошқа-бошқа хоналарда яшаймиз. Илтимос саволларимга жавоб берсангиз. Неча йиллардан бери бу саволга жавоб топа олмай қийналяпман. Диний идорага эрим бормайди. Олдиндан катта раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар.