Иддадаги аёл

15:38 / 24.02.2020 | Muslima*** | 647
Ассалому алайкум! 1 марта талоқ қўйилган, қорнида 2 ойлик ҳомиласи бор, иддадаги аёлман. Шариатимизда ҳомиласи бор аёл иддаси тугаши туғруқ жараёнидан сўнг деб кўрсатилган. Аммо эрим мени ва фарзандимни таъминлашдан воз кечган. Отамнинг уйидаман ва улар катта ёшдалар. Менинг таъминотимни қилиш уларга қийин. Оилада акам-укам йўқ. Шундай ҳолатда мен ишга жойлашишим ёки отам розилиги билан чет давлатига маҳрамсиз кетишим мумкинми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат ишлашингиз ножоиз. Чет элга, аниқса бемаҳрам кетишингиз мутлоқ ножоиз. Сиз эрингиздан таъминот талаб қилинг. Керак бўлса, судга мурожаат қилинг. Аммо зинҳор сўраган нарсаларингизни қилманг. Акс ҳолда катта гуноҳ бўлади. Ҳаққингизни талаб қилинг. Бизда ҳуқуқшунос бор, ёрдам беради.  Валлоҳу аълам!