Намоз

23:19 / 25.02.2020 | Nurbek | 1035
Ассалому алайкум! Оилада эр ва хотин иккимиз ҳам намоз ўқиймиз. Лекин намозларни алоҳида ўқиймиз. Аёлимга “фарз намозларни бирга ўқишимиз керак” деб айтсам, “ҳар биримиз алоҳида ўқишимиз керак” деб кўнмайди. Шундай қилишимиз тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! У ҳолат ҳам, бу ҳолат ҳам керак, шарт, деган гап йўқ. Бу ихтиёрий иш. Жамоат бўлиб ўқиш ҳам, якка ҳолда ўқиш ҳам жоиз.  Валлоҳу аълам!