Ҳайз масаласи

09:53 / 26.02.2020 | mubina | 1310
Ассалому алайкум! Диний муассасада таҳсил оламан. Биз ўқийдиган адабиётларнинг кўпида Қуръон оятлари далил қилиб келтирилади. 1ойда 10 кун ҳайз ҳолатида бўламан. Айни шу вақт мобайнида Қуръони Каримни тиловат қила олмайман. Лекин шу ҳолатда диний адабиётларни ўқисам бўладими? Масалан, Ҳазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини ўқисам бўладими? Биргина “Кифоя” асарларини олсак унда кўп ҳолатларда Қуръони Каримдан оятлар келтирилган. Уларни ҳайзли ҳолатда ўқиш жоизми? Қўлимиз китобни варақлаганда оятларга тегиб кетиши мумкин. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишимиз жоиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диний китобдаги ояти карималарни тиловат қилиб ўқилмайди. Ичида ўқиса жоиз, шунингдек кўз югуртириб ўқиса ҳам. Дарс учун ояти бор китобларни бирор нарса ёрдамида ушлаб, қалам каби нарсалар билан варақлаш мумкин. Валлоҳу аълам!