Ассалому алайкум! Собиқ турмуш ўртоғим билан 6 йил бирга яшадик. 2 нафар қизимиз бор. Уларнинг хоҳиши билан ажрашдик, чунки уларнинг менга кўнгиллари йўқ эди. Бошқа аёлни севар эканлар. Менга берилган маҳрни беришмади. Ўртадаги бошқа бир киши “қизларингни тўйида берар экан” дедилар. Шу кунларда, бир аёлдан “агар аёл киши маҳридан ўз хоҳиши билан воз кечса, унга жаннат эшикларидан бири очилар экан” деган гапни эшитдим. Шу гап ростми? Мени ҳолатимда маҳрдан воз кечсам бўладими? Яна бир савол: собиқ эримдан талоқ олишим керакми ёки талоқ тушиб бўлганми? Раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ажрашиш қандай ҳолатда бўлди, шуни батафсил айтсангиз. Маҳр тўғрисида айтилган гап ҳам асоссиз. Маҳри оз аёлнинг баракали бўлиши зикр қилинган. Маҳр сизнинг ҳаққингиз, уни талаб қилишга ҳақлисиз ва собиқ турмуш ўртоғингиз фалон пайтда бераман дейишга ҳаққи йўқ. Эр хотин бирга яшаб турганида, муҳаббат туфайли, эрга осонлик учун маҳрдан кечиш яхши. Аммо сизнинг ҳолатингизда, оиладан ажраб, жафо чекиб турганингизда маҳрдан кечмаганингиз яхши. Валлоҳу аълам!.