Ассалому алайкум! Онамни умра зиёратига олиб бормоқчимиз мен ва хўжайиним. Дадам бормоқчи эмаслар. Онам маҳрамсиз борса бўладими? Умуман умрага маҳрамсиз бориш мумкинми? Олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Cизнинг хўжайинингиз онангизга маҳрам бўлади. Шу маҳрам билан сафарга, жумладан умра сафарига бориш жоиз. Сафарга аёл киши маҳрамсиз бормайди. Валлоҳу аълам!