Маййит чиққан жойда таомланиш

02:39 / 07.03.2020 | Феруза | 697
Ассалому алайкум! Таъзияли хонадонга борганда дастурхон ёзилган бўлади. Қуръон тиловат қилиниб дуо қилингач, овқат олиб келишади. Бу таомларни таъзияга борганлар олиб боришади. Шу жойда таомланиш мумкин эмасми? “Аҳли маййит дафндан кейинги уч кун ичида бошқаларга таом қилиб бериши макруҳдир”, дейилган экан Кифоя китобида.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч кун ичида дастурхон ёзилиши ножоиз. Яқиндан келганларга таом бериш ҳам ножоиз. Аммо узоқдан келган мусофирлар бўлса, улар таом тановвул қилиб олишлари жоиз. Лекин бу дегани узундан узоқ дастурхон устида ўтириш мумкин, дегани эмас. Қоринларини тўйдириб олсалар етарли. Шунингдек уларга маййит аҳлидан бошқалар хизмат қилади. Таъзия ерига таом олиб бориш савобли иш. Бу таом маййит аҳли учун олиб борилади. Меҳмонларга тортиш учун эмас.  Валлоҳу аълам!