Мўъмин, мўъмина ва муслим, муслималарнинг қандай фарқлари бор?

02:30 / 07.03.2020 | Durdona | 600
Ассалому алайкум! Мўъмин, мўъмина ва муслим, муслималарни нима фарқи бор? Мен бу иккисини бир хил маънода деб билардим, лекин иккиси ҳам бир оятда келгани учун ўйланиб қолдим. Луғатда қандай маъноларни билдиради? 33/35 إِنَّ ٱلْمُسْلِمِينَ وَٱلْمُسْلِمَٰتِ وَٱلْمُؤْمِنِينَ وَٱلْمُؤْمِنَٰتِ...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муслим сўзи “аслама” феълидан олинган бўлиб, таслим бўлиш маъносини англатади. Яъни, Аллоҳга ва унинг динига тасдим бўлиш. Мўмин эса, “аамана”, феълидан олинган бўлиб, иймон келтиш, ишониш, эътиқод қилиш маъноларини англатади. Яъни, Аллоҳга ва динди эътиқод қилиш керак бўлган нарсаларга иймон келтириш. Уламолар муслимни дин арконларини бажарувчи, мўминни эса ислом эътиқодига ишонувчи деб таъриф қилганлар.  Валлоҳу аълам!