Дуо

18:17 / 07.03.2020 | Mannopova muslima | 492
Ассалому алайкум! Яқинда бир отин ойидан “инсон вафот этганидан сўнг 52- куни қабрда маййит териси суяклардан ажралар экан”, деб эшитиб қолдим. Шу гап қанчалик тўғри? Шу кунда ўлган одамнинг яқинлари бир дуони ўқишлиги керак экан. Агар ҳақиқатдан шундай бўлса ўша дуони ёзиб берсангиз илтимос. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу асоссиз гап. Диний манбаларда бундай гап келмаган. Шундай экан, дуосини ҳам билмаймиз.  Валлоҳу аълам!