Қай бири афзал

09:11 / 30.03.2017 | Савол | 1397
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Саволим: 1. Kиши намозини билмасдан 10-15 градус нотўғри тарафга қараб ўқиса, қабул бўладими ёки қайтадан ўқийдими? 2. Мен “агар ойлигим фалон суммадан ошса, масжидга пул бераман” деб ичимда маълум миқдорни айтиб ният қилган эдим. Биз турган шаҳарда масжид йўқ. Биз Япония давлатида яшаймиз. Каттароқ шаҳарда кичкина битта масжид бор. Шу масжидда янги масжид қурилиши учун эҳсон қутиси бор. Пулимни “шу масжидга бераман” десам, эрим: «Ундан кўра Ўзбекистондаги масжидларга берганинг яхши. Бу давлат бой давлат, одамлари ҳам бой. Агар хоҳлашса янгисини қуриш буларга муаммо эмас. Ўзбекистонда ўзимизни шаҳардаги масжидларда йиллар давомида қурилиш бўлади. Маблағ йўқлиги учун битмаяпти» деб айтиб қолдилар. Шунга ўйланиб қолдим. Қайси бирига берганим афзал?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Билмай ўқиган бўлса, қайта ўқилмайди. Сиз ният қилганингизда, маълум масжидни ният қилмаган бўлсангиз, умр йўлдошингиз айтганидек қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам