Ассалому алайкум! 3 ой олдин кесарча йўли билан фарзандли бўлдим. Тикланиш қийин бўлаётганлиги туфайли 2-2 ярим йил фарзанд кўришим мумкин эмас экан. Бу вазиятда менга спирал қўйиш мумкинми? Яна бир саволим, талаба бўлганим сабабли ўғлимга қўшимча овқат берамиз. Нестле компаниясининг Нестоген аралашмаси. Бу фирманинг маҳсулотлари ва умуман бундай аралашмаларни болага бериш жоизми? Мумкин бўлмаса, жоиз бўлган аралашмаларни айта оласизми? Болам мен сабабли ножоиз нарсалар истеъмол қилишидан қўрқаман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Савол бериш қоидалари:
7. Ҳар сафар фақат биттадан савол беринг. Саволларингиз бир нечта бўлса, янги мавзу очиб, алоҳида савол беринг. Биттадан ортиқ берилган саволларга жавоб берилмайди. Админ
Ва алайкум ассалом. Ишончли табиблар яна ҳомиладор бўлиш соғлиққа зарар эканини таъкидлашса, вақтинча сақланиб туриш жоиз. Валлоҳу аълам.