Кинна солдириш

12:58 / 09.03.2017 | Савол | 5388
Ассалому алайкум! Ёш болаларга динимизда кинна солдириш мумкинми? «Кўз тегибди, ихланиб кетибди» деган сўзларни кўп эшитамиз. Танглай кўтариш-чи? У қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Динимизда кинна солиш йўқ, лекин дам солиш бор.
Асмо бинт Умайс розияллоҳу анҳо:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Жаъфарнинг болаларига бирпасда кўз тегиб қолаверади. Уларга дам солдириб юборайми?» деди. У зот:
«Ҳа, агар бирор нарса қадардан ўтувчи бўлса, кўз тегиши ўтар эди», дедилар».
Танглай кўтариш – суннат амал. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларнинг танглайини хурмо билан кўтарганлар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зубайрнинг уйида чироқ кўрдилар ва:
«Эй Оиша! Асмо нифос кўрганга ўхшайди. Унга исм қўймай туринглар. Мен ўзим исм қўяман», дедилар.
Сўнг у зот унга Абдуллоҳ деб исм қўйдилар ва қўллари билан хурмода танглайини кўтардилар».
Термизий ривоят қилган