Рўза

21:40 / 07.03.2020 | Xolida | 623
Ассалому алайкум! Ҳомиладор (4 ойли) нафл рўзаларини тутиши жоизми? Рамазон рўзалариничи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳомиладор ва эмизиклик аёллар рўза тутишлари керак. Лекин машаққат бўлса, оғизларини очишга рухсат берилади. Шунга кўра ҳомиладор ёки эмизиклик аёл рўза тутиши жоизми, деган савол нотўғридир. Улар рўза тутадилар. Ўзлари ёки фарзандларига зарар бўлиши хавфи бўлса, оғизларини очишга рухсат берилади.  Валлоҳу аълам!