Намоз

20:38 / 07.03.2020 | Nazokat | 632
Ассалому алайкум! Витр намозида “Қунут” дуоси ўрнига 3 маротаба “Ихлос” сурасини ўқиш мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

  Қунут» дуосини билмаган одам уни ёдлаб олгунича уч марта «Аллоҳуммағфир лии», деса ёки «Роббанаа аътина»ни ўқиб турса бўлади. (Кифоя.)

Сизга қўшимча тавсия. Қунут дуосини ҳар куни эрталабда учтадан сўзини ёдласангиз ва кечгача қайтариб юриб ўша ёдлаганингизни ўша кунги витрда ўқинг. Эртасига кейинги учта сўзини кечгача қайтариб юриб хуфтондан кейин кечаги ва бугунгини жамлаб ўқисангиз ва ҳар куни атига учтадан сўзини ёдлаб жамлаб кетсангиз 5-6 кунда ҳаммасини ёдлаб оласиз.

 Валлоҳу аълам!