Сутим кам

12:25 / 30.03.2017 | Савол | 1926
Ассалому алайкум! Мeни ёшим 20 да. 2 ойлик фарзандим бор. Сутим камлиги учун боламга бошидан қўшимча овқат бeргандим. Энди эса умуман эммаяпти. Фақат каша eяпти. Нима қилсам яна сутим кeлади?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Авваламбор сут синтези пролактин номли гормон ёрдамида амалга оширилади. Бу бевосита бачадон, тухумдон кўкрак безлари ва гипофиз фаолияти билан боғлиқ. «Апилак» препарати табиий хом-ашё(асалари маҳсулотлари)дан олиниб, сут камлигининг дастлабки босқичларида яхши наф беради. Суюқликни кўп ичиш, айниқса, укроп уруғи дамламаси самарали.( 1 чой қошиқ уруғ 200 мл қайноқ сувга термосга дамлаб, кечасига қолдирилади ва эртаси кун давомида 4 бўлиб ичилади). Қисқа муддат оралатиб эмизиш ҳам сут миқдорини кўпайтиради. Бу кўрсатмалар керакли миқдорда сут кўпайишига етарли бўлмаса, гинеколог ва эндокринологга албатта кўрининг