Ассалому алайкум!
1 савол.
Мен хозир хомиладорман. Шамоллаб касал бўлдим. Кучли йўталим туфайли тохаратим кетиб қовати пешоб чиқиб кетвати. Қайта қайта тахорат осам шамоллаш кучайиб 2 марта касалхонага тушдим. Шу холатда қайта тахорат олмаслик учун тайяммум қилсам бўладими?
2 савол
Фарзандимизни исмини отаси билан маслахатлашиб Муҳаммад мустафо қўймоқчимиз. Шу исм тўғрими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ни ўзларни этваткан бўлиб қомимизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилсин. Ҳар камоз вақтига янги таҳорат олишингиз лозим. Агар таҳорат соғлиққа зарар қилишини ишончли шифокор таъкидласа, таяммам қилиб туришингиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!