– Ва алайкум ассалом! Ота оналар ва шифокорлар орасидаги памперс тагликларининг фойдаси ва зарари ҳақидаги муҳокамалар таҳминан 30 йиллардан бери давом этиб келмоқда. Шунга қарамай, қарама-қарши томоннинг нуқтаи назарини инобатга олиб, бир тўхтамга келишга эриша олингани йўқ . Памперсларга қарши аргументлар оммага эьлон қилинган аммо илмий тадқиқот ишларининг далиллари ҳали оз.
Статистика бўйича 0 дан 2 ёшгача бўлган ҳар бир болага 4000 га яқин 1 марталик таглик ишлатилади. Биронта оила уни чегаралаб ўтмаслигига сабаб бўлувчи “+” сабаблар:
1. Тагликлар ота-оналар ҳаётини енгиллаштиради . Иштончаларни ювишга вақт сарфланмайди, ишлатилган памперслар аҳлат қутисига , она эса бўш вақтида бошқа машғулотига йўл олиши мумкин.
2. Памперсли болалар тинчроқ ва узоқроқ ухлайдилар .
3. Тагликлар остидаги тери соғломроқ бўлади , 1 марталик памперслар терини пешоб ва суюқ ахлат билан мулоқотини минимумга туширади, тери бичилишлари камаяди.
4. Сайрлардаги комфорт. Агар ёзда хўл иштончаларни алиштириш қийин бўлмаса, қишда нам ўтказмас трусикларда юриш қулай, бола совуққотишдан ҳимояланган, сайр бир неча соат давом этиши мумкин .
Бу памперсларнинг фойдалари эди. Энди уларнинг зарарли томонларига келсак бу хақида уни ишлаб чиқарувчилар, реклама қилувчилар сукут сақлайдилар. Аммо бу ҳақида билиш муҳим:
1. Аллергик реакциялар.
90 % эмизикли гўдакларда памперсга реакцияси ижобий ,10% ида кутилмаган тери реакциялари : дерматитлар,тошма, қичишиш, таьсирланиш вужудга келади. Бу эса чақалоқнинг тагликларни таркибий қисмига таьсирчанлигига боғлиқ . Аксарият ҳолларда болалар синтетик материалларга ,ароматизатор ва шимдирилган моддалар ( пропитка) га салбий реакция кўрсатадилар.
2. Парник эффекти - агар хона иссиқ бўлса, боланинг думбачаси қизиб кетиб, тери таьсирланиб, тошмалар тошади . Уни олдини олиш учун ҳаво ванналари қилиш керак.
3 . Памперслар болани тувакка ўтиришга одатлантириш муддатини чўзади .
Памперсда гўдак пешоб чиқаришни назорат қила олмайди ,агар улардан доимий фойдаланилса тувакка ўрганиш муддати чўзилиб кетади. Агар оналар 1.5 ёшгача памперсдан воз кечсалар, 7-8 ойликдан кейин болани регуляр тувакка ўтказсалар бу борада қийинчилик туғилмайди.
4. Психик бузилишлар.
2-3 ёшгача доимий памперсда юрувчи болалар ўз танасини ҳис қилмайдилар , туалетга чақириқни , иштончага пешоб ва ахлат теккан пайтидаги дискомфортни ҳам кам ҳис қиладилар .Она билан камроқ мулоқотда бўладилар . Натижада уларда сенсор интеграция бузилади , руҳият азият чекади , ривожланиш тормозланади .Бу кейинчалик тунги энурез билан асоратланиши мумкин .
5. Қиз болаларда гениталий соҳаларида қин ва думбачаларидан ахлат яхши ювилмаганлиги сабабли яллиғланиш процесслари пайдо бўлади ( цистит). Агар эксплуатация қоидаларига риоя қилинса уни чегаралаб ўтиш мумкин.
6. Йўғон памперс тақувчи болаларда юришидаги ўзгаришлар, чалкашиб йиқилишлар кузатилади. Улар юриб кетишда памперсдан вахли чиққан болалардан 1-2 ойга кечикадилар. Валлоҳу аълам!